Украиналик хакерлар Россиянинг «Мир» тўлов тизимига ҳужум уюштирмоқда

Украиналик хакерлар қатор давлатларда Россиянинг «Мир» тўлов тизимидан фойдаланиш тўхтатилгани муносабати билан унга кенг кўламли DDoS-ҳужум уюштирди, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Фото: «РИА Новости»

Ҳужумдан мақсад — тизимда юкламани ошириб, карталарга хизмат кўрсатишда носозликни келтириб чиқариш. Украинага нисбатан ҳарбий операциялар бошланиганида Россиянинг барча IT-инфратузилмалари оммавий равишда хакерлар ҳужумига учраган эди.

Қайд этилишича, украиналик IT-фаоллар Россиянинг «Мир» тўлов тизими ҳамда унинг оператори бўлган Миллий тўлов карталари тизимига DDoS-ҳужумларни ўтказмоқда, шунингдек, ҳужумлар Украина тарафдорлари бўлган фаоллар томонидан мувофиқлаштириляпти. Улар, хусусан, тўловлар ва терминалларда узилишларни келтириб чиқариш учун браузерлар ёки одатдаги DDoS воситаларидан фойдаланган ҳолда тизимларга трафик ҳосил қилади.

Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни Туркиянинг айрим банклари «Мир» билан ишлашни тўхтатган. 21 сентябрь куни — Қозоғистон ва Вьетнам ҳам шундай қарор қабул қилган. 23 сентябрь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон вазирларга Россия билан ишлаш учун «Мир»нинг муқобилини яратишни топширган, Ўзбекистон эса «техник жараёнлар ўтказилаётгани сабаб» республикада «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилганини маълум қилган.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади