Херсон вилояти Украина таркибидан бутунлай чиқиши маълум қилинди

Херсон вилояти ҳеч қачон Украина таркибига қайтмайди, унинг келажаги узлуксиз фақат Россияга боғлиқ. Бу ҳақда вилоят администрацияси раҳбарининг ўринбосари Кирил Стремоусов маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».

Фото: «ТАСС»

«Херсон вилоятининг Украина таркибига қайтиши энди имконсиз. Вилоятимизнинг келажаги фақат Россия билан боғланган. Ишончим комилки, улкан мамлакатнинг тўлақонли субъектига айланамиз», — дейди Стремоусов.

Херсон вилояти сайлов комиссияси раиси Марина Захарова вилоятда 23 сентябрь куни референдумнинг биринчи куни якунланганини маълум қилганди. Вилоят сайлов комиссиясига кўра, референдумнинг биринчи кунида сайловчиларнинг 15,31 фоизи иштирок этган.

Ўз навбатида Россия Думаси раиси Вячеслав Володин Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларининг БМТ низомига мувофиқ ўз тақдирини белгилаш ҳуқуқи мавжудлигини таъкидлаган.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларининг Россия таркибига қўшилиш борасидаги олдинги референдум натижаларига қарамасдан, Киевнинг позицияси ўзгаришсиз қолишини маълум қилганди. Унинг айтишича, Украинанинг шериклари ҳам бу борада мамлакатни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, «Катта еттилик» (G7) мамлакатлари етакчилари Украинанинг босиб олинган ҳудудлари — Запорожье ва Херсон вилоятларининг бир қисмида, шунингдек, ўзини ДХР ва ЛХР деб эълон қилган ҳудудларда Россияга қўшилиш бўйича ўтказилаётган референдумларни кескин қоралаган.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади