АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди

Америка Қўшма Штатлари Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолига жавоб беришга ваъда берди. Бу ҳақида АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жек Салливан CBS телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар берди «Lenta.ru» нашри.

Маълум қилинишича, Оқ уй Россияни ушбу турдаги қуролдан фойдаланиш ҳалокатли оқибатлари ҳақида огоҳлантирган. «Биз Кремлга тўғридан-тўғри, хусусий равишда, жуда юқори даражада, ядро қуролидан ҳар қандай фойдаланиш Россия учун ҳалокатли бўлишини, Қўшма Штатлар ва иттифоқчиларимиз кескин жавоб беришини айтдик. Биз бу нимага олиб келишини аниқ ва равшан таъкидлаганмиз», — деб таъкидлаган Салливан.

Бундан ташқари, миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Қўшма Штатлар «украиналикларни ўз мамлакати ва унинг демократиясини ҳимоя қилиш ҳаракатларида қўллаб-қувватлаши»ни айтди.

Аввалроқ сентябрь ойи бошида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Бош ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида Россия томонидан ядро қуролидан фойдаланиш имкониятини баҳолаган эди. Унинг таъкидлашича, ядро хавфсизлиги доктринаси мавжуд бўлиб, унда «қўллаш ҳолати мутлақо аниқ кўрсатилган».

Лавров, шунингдек, Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Россия махсус операция вақтида оммавий қирғин қилувчи ядровий қуролдан фойдаланишга тайёрлиги ҳақидаги сўзларини ҳам рад этди. Вазирнинг таъкидлашича, ҳозирги босқичда Москва фақат оддий қуроллардан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бундан ташқари, бу имкониятни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам рад этди.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео