Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео

Ёқутистондаги Оржоникидзе майдонида сафарбарликка қарши 400 га яқин аёллар норозилик намойиши ўтказди. Бу ҳақда SakhaDay хабар берди.

Маълум қилинишича, акция Ёқутистон анъанавий айлана осуохай рақси кўринишида ўтказилган. Ёш қизлар биринчи бўлиб қўл ушлашди, уларни ёши катта аёллар қўллаб-қувватлади, шундан сўнг бошқа намойишчилар аста-секин даврага қўшила бошлади. «Урушга йўқ!», «Геноцидга йўқ!», «Чиқиб кет!» шиорлари янграган.

Дастлаб полиция намойишчиларни тарқалишга ундаган, кейин четга чиқиб, аёлларга рақсни давом эттиришга рухсат берган. Аммо бироздан сўнг полиция айлана рақс марказида пайдо бўлган. Аёллар эса «Фарзандларимизнинг яшашига қўйиб беринг!» деган чақириқлар билан намойишни давом эттирган.

Бироз муддатдан сўнг намойишчиларни ҳибсга олиш бошланган, қанча одам ҳибсга олингани номаълум.

Ёқутистон Жамоатчилик палатаси раҳбари Анжелика Андреева акция чоғида «Ёқутистоннинг марказий майдонида осуохай рақси бўлиб ўтмоқда – оналар турмуш ўртоқлари ва ўғилларининг тирик қайтиши учун дуо қилмоқда», — дея баёнот берган.

Аввалроқ Россия фуқаролигини олган хорижликларнинг ҳарбий ёши 27 ёшдан 45 ёки 50 ёшгача оширилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди