«Ҳеч бир мамлакат глобал хавф ва қийинчиликлардан қочиб қутула олмайди ёки уларни ёлғиз ўзи ҳал қила олмайди» — Норов

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида БМТнинг глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал қилишдаги марказий ролини кучайтириш муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

«Замонавий дунёда глобал даражадаги чуқур ишонч инқирози, барқарорлик ва хавфсизликка таҳдидларнинг кучайиши, геосиёсий қарама-қаршиликларнинг кескинлашуви ва блок тафаккурининг қайта тикланиши хавфи кузатилмоқда. 

Қуролли тўқнашувлар дунёнинг турли бурчакларида кенгайиши ва кучайиши оқибатида ҳали пандемия оқибатларидан тикланишга улгурмаган халқаро савдо-иқтисодий алоқаларни беқарорлашмоқда. Озиқ-овқат ва энергия хавфсизлигини таъминлаш муаммолари янада оғир тус олаётир», — деб таъкидлади Норов.

Шунингдек, у глобал иқлим ўзгариши, табиий ва сув ресурсларининг етишмаслиги, юқумли касалликлар тарқалиши можароларнинг кучайиши, гуманитар инқирозларнинг юзага келишига сабаб бўлиб, инсоният ҳаётига таҳдид солаётганини айтди.

«Ҳеч бир мамлакат глобал хавф ва қийинчиликлардан қочиб қутула олмайди ёки уларни ёлғиз ўзи ҳал қила олмайди. Инқирозларнинг хавфли спиралидан чиқиш барча мамлакатлар манфаатларини ҳисобга олиш ва ҳурмат қилишга асосланган конструктив мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорликда кўринади. Дунё янада барқарор, башорат қилинадиган ва гуллаб — яшнаши учун самарали халқаро ҳамкорлик зарур», — дейди у. 

Бугунги шароитдан келиб чиққан ҳолда БМТнинг глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал қилишдаги марказий ролини кучайтириш муҳимлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Ташкилотнинг ўзи ҳам содир бўлаётган ўзгаришларга самарали жавоб бериш учун ривожланиши кераклигини айтган.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото