Норов ўз нутқида Шавкат Мирзиёевнинг Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида Самарқанд бирдамлик ташаббуси ҳақида гапирди

Норов БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ саммитида илгари сурган Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида Самарқанд бирдамлик ташаббуси ҳақида гапирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

«Тамаддунлараро ва маданиятлараро мулоқотни ўрнатиш, барчга муаммоларга изчил ёндошувлар ва ечимларни излаш, глобал кескинлик, ноаниқлик ва олдиндан айтиб бўлмайдиган таҳдидларни бартараф этиш бўйича ҳамкорлик бугун долзарб заруриятга айланиб бормоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида Самарқанд бирдамлик ташаббусини илгари сурди», — деди Норов. 

Шунингдек, унинг мақсади халқаро муносабатларда ўзаро ишонч ва барқарорликни тиклашга кўмаклашиш, шунингдек, геосиёсий рақобат, мафкуравий қарама-қаршиликлар ва тортишувлардан холи бўлган кенг мулоқотни йўлга қўйиш орқали бирдамликни мустаҳкамлашдан иборат эканини айтди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ушбу ташаббусни амалга ошириш масалаларини 2023 йили Самарқанд форумида БМТнинг юқори даражали вакиллари, сиёсий етакчилар, жамоат, бизнес ва илмий доираларнинг нуфузли арбоблари иштирокида биргаликда кўриб чиқишни таклиф қилди.

Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди