Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йили учун 2-босқич магистратура талабаларига тўлов шартнома миқдори оширилдими?

Ўзбекистонда магистратура талабалари тўлов шартонмани 1- босқичда қанча миқдорда тўлаган бўлса 2-босқичда ҳам шартномага кўра бир хил тўлайди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 2-босқич магистратура талабалари томонидан 2022 йилги ўқув жараёни учун амалга ошириладиган тўлов шартнома пуллари борасида юзага келган тушунмовчиликларга вазирлик масъуллари қуйидагича изоҳ берган.

Президентнинг 2021 йил 22 июндаги ва 2022 йил 15 июндаги қарорларида давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинганларнинг тўлов-контракт суммаси бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси томонидан мустақил белгиланиши кўрсатилган.

Унга кўра, магистратура (клиник ординатура)га ўтган ўқув йилида қўшимча қабул қилинган талабалар белгиланган тўлов-контракт суммасини шартномага мувофиқ 2022/2023-ўқув йилида ҳам шу миқдорда тўлаши белгиланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари, жумладан талабалар ва уларнинг яқинларидан тўловлар борасида савол туғилганда расмий манбаларга таянишлари, асоссиз хабарларга ишонмасликларини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда магистратурада ўқийдиган хотин-қизларнинг контракт пулини тўлаш тартиби белгилангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, 7 март куни Шавкат Мирзиёев «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолаганди. Фармон билан магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплаш мақсадида давлат бюджетидан ҳар йили камида 200 миллиард сўм молиялаштирилиши белгиланган.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди