Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади

Ўзбекистон «яшил» кун тартибини илгари суриш ва иқлим ўзгариши жараёнларини чеклашда фаол иштирок этишга тайёр. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонда соҳага доир қатор халқаро тадбирлар, шу жумладан, Бирлашган миллатлар ташкилоти шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми, Ташкилотнинг ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенцияси томонларининг 14-конференциясини, шунингдек Чўлланишга қарши Конвенцияни амалга оширишни кўриб чиқиш бўйича Қўмитанинг навбатдаги йиғилиши ўтказилишини эълон қилган.

Норов нутқи давомида Орол денгизининг қуриши муаммосига алоҳида тўхталиб ўтди. Республикада ушбу экологик фалокат оқибатларини юмшатиш, Оролбўйи минтақасини экологик ва гуманитар инқироз ҳудудидан экологик инновациялар ва технологиялар зонасига айлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётгани, сўнгги 5 йил ичида қуриган денгиз тубида 1,7 миллион гектар ўрмон плантациялари ўтқазилганини таъкидлаган.

Шунингдек, Республика Париж келишуви доирасида иссиқхона газларини камайтириш бўйича қўшимча мажбурият олгани, «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш бўйича кенг қамровли стратегияни амалга ошираётгани айтилган. 77-сессия иштирокчиларининг эътибори Шавкат Мирзиёевнинг келгуси беш йил ичида бутун мамлакат бўйлаб 1 миллиард дарахт ва бута экишни назарда тутувчи «Яшил макон» ташаббусига қаратилган.

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йил май ойида Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамлеяси «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюцияни қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида нутқ сўзлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Норов ўз нутқида Шавкат Мирзиёевнинг Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида Самарқанд бирдамлик ташаббуси ҳақида гапиргани маълум қилинганди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Янгиликлар16:07 | 30.11.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди