Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди

Ташқи ишлар вазири Владимир Норов 25 сентябрь куни Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида қўшни Афғонистондаги вазиятга эътибор қаратди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Афғонистонга кўмаклашиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Чегарадош Термиз шаҳрида Халқаро транспорт-логистика хаби ташкил этилиб, Бирлашган миллатлар ташкилоти тузилмалари томонидан Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишда унинг имкониятларидан кенг фойдаланилаётгани таъкидланган.

Шунингдек, Термиз шаҳрида Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича махсус жамғармани ташкил этиш бўйича таклиф билдирилган. Жамғарма маблағлари ижтимоий инқирозни бартараф этиш, ёшлар учун таълим дастурлари ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилиши кўзда тутилган.

Марказий Осиёнинг ривожланиш истиқболлари Афғонистонда тинчликни таъминлаш билан узвий боғлиқлигини таъкидланган.

«Биз чуқур гуманитар инқирозни бошдан кечираётган ушбу мамлакатга халқаро эътиборнинг пасайишидан хавотирдамиз. Афғонистоннинг мавжуд муаммолар қуршовида яккаланиб қолишига йўл қўймаслик ниҳоятда муҳимдир. Бу, шубҳасиз, минтақавий ва халқаро хавфсизликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин», — деган Ташқи ишлар вазири.

Қайд этилганидек, 2022 йил июль ойида Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси иштирокида Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция жаҳон ҳамжамиятининг ушбу мамлакатга нисбатан изчил ёндашувларни ишлаб чиқишдан манфаатдорлигини кўрсатгани маълум қилинган.

Вазирга кўра, Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, унинг минтақалараро иқтисодий жараёнларга қўшилиши, инфратузилма ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш халқаро ҳамжамиятнинг умумий устувор йўналиши бўлиши керак. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун Бирлашган миллатлар ташкилоти, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг кўмаги зарур.

Ўзбекистон ташаббуси билан Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 2022 йил июль ойида қабул қилинган «Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисида»ги резолюциясига эътибор қаратган. Мазкур ҳужжатда Афғонистонни иқтисодий ҳамкорликка жалб қилиш, уни икки минтақани боғлайдиган кўприкка айлантириш устувор ўрин тутиши айтилган.

Мазкур ғояларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши учун «Термиз – Мозори-Шариф – Кобул — Пешовар» темир йўлини қуриш каби трансминтақавий инфратузилма лойиҳалари амалга оширилиши кераклиги таъкидланган.

«Афғонистонни минтақавий савдо-иқтисодий алоқаларга жалб этиш муаммоларини ҳал этишга Ўзбекистон томонидан БМТ кўмагида Тошкент шаҳрида Ўзаро боғлиқлик бўйича минтақалараро марказ ташкил этилиши ҳам кўмаклашади», — деган Владимир Норов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида нутқ сўзлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Норов ўз нутқида Шавкат Мирзиёевнинг Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида Самарқанд бирдамлик ташаббуси ҳақида гапиргани маълум қилинганди.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео