Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди

Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди. Бу ҳақда «Sputnik Тажикистан» нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди. Буни Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясидаги нутқида таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, 19 сентябрь куни икки томоннинг ваколатли органлари вазиятни ҳал қилиш учун махсус протоколни имзолаган. Ҳудудларни биргаликда текшириш ташкил этилиши маълум қилинган.

Шунингдек, вазир Қирғизистон томони эришилган келишувлардан узоқлашаётгани, қўшинлар ва оғир ҳарбий техникаларни чегара пунктларида қамраб олган алоқа линиясидан олиб чиқилаётганининг сохта кўринишини юзага келтираётганини айтиб ўтган.

«Шундай қилиб, чегарадаги ҳар қандай кескинлик учун жавобгарлик бутунлай Қирғизистонга юкланади», — деган Сирожиддин Муҳриддин.

Аввалроқ тожик–қирғиз чегарасида қуролли тўқнашувлар содир бўлганди. Шунингдек, Қирғизистонда тожикистонлик талабаларга таҳдид қилинаётгани маълум бўлганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди