Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди. Бу ҳақда «Sputnik Тажикистан» нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясининг 77-сессиясида қилган нутқида Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олганини эълон қилган.
Шунингдек, вазир Тожикистон бир неча бор Қирғизистон томонига ушбу узоқ муддатли иш натижаларини қонуний қайд этишни ва чегаранинг алоҳида бўлимлари тўғрисида битим имзолашни таклиф қилганини таъкидлаган. «Аммо бизнинг қўшниларимиз бу таклифни қатъиян рад этишди», – деган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида яна бир чегара шартномаси имзолангани ҳақида хабар берилганди. Келишув Қирғизистон пойтахти Бишкекда тожик–қирғиз чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегациялари топографик ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган.