Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди

Тошкентда 26 сентябрдан бошлаб, «12-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 143-сонли «Тошкент имтихон маркази — Чилонзор МУМ» автобус йўналишининг ҳаракатига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятининг ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, 26 сентябрдан бошлаб:

«12-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 143-сонли «Тошкент имтихон маркази — Чилонзор МУМ» автобус йўналишининг ҳаракати тўғри йўналишда Tashkent Indeks савдо мажмуасидан Софдил, Қипчоқ, М.Турсунзода, Шокирариқ, Янги Сергели йўли, Обиҳаёт, Файзли, Чўпонота, Бунёдкор шоҳ, Муқимий, Чилонзор кўчалари орқали «Чилонзор МУМ» бекатигача, қайтиш йўналишида «Чилонзор МУМ» бекатидан Чилонзор, Чўпонота, Файзли, Обиҳаёт, Янги Сергели йўли, Шокирариқ, М.Турсунзода, Қипчоқ, Софдил кўчалари орқали Tashkent Indeks савдо мажмуасига қадар ҳаракатланиши ва йўналишнинг иш тартиби соат 6:00 дан 21:30 гача этиб белгиланиб, йўналиш 143-сонли «Tashkent Indeks савдо мажмуаси — Чилонзор МУМ» деб номланганлигини ҳамда йўналишда жадваллар сони ISUZU автобуслар асосида:

Шунингдек, иш куни 7(+3) та, шанба куни 6(+3) та, якшанба куни 3(+1) та этиб белгилангани маълум қилинган.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Tashkent Indeks савдо мажмуасида талабалар учун ётоқ жойлар тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганди. Қайд этилишича, шаҳар ҳокимлиги томонидан режа қилинганидек, мавжуд эҳтиёж учун қарийб уч минг ўринли жой ҳозирланиб, 18 сентябрь куни уларга 600 дан ортиқ талаба-қиз жойлаштирилган.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди