Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди

Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, хорижда тиббиёт йўналиши бўйича таҳсил олаётган 6 минг 545 нафар талаба ўқишини Ўзбекистонда давом эттириши учун Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилган. Якунда уларнинг 89 нафари белгиланган имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, ўқишини Республикадаги олий тиббиёт муассасаларига кўчиришига рухсат этилган. Синовларда етарли балл тўплай олмаган 6 минг 456 нафар талабанинг аризаси эса рад этилган.

Ўзбекистонда тиббиёт йўналишида 2022 йил хорижий ёки нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш учун талаба 129,0 балл тўплаши талаб этилиши ҳақида хабар берилганди. Шунга кўра, ўтиш баллидан паст натижа тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабалар сафига қўшилиши белгиланган.

Шунингдек, 2022 йил Республиканинг бир ҳудудида жойлашган давлат олий таълим муассасасидан бошқа ҳудудидаги муассасага ўқишни кўчириш бўйича жами 168 та ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси қонун доирасида ҳал этилган.

«Жорий йил тиббиёт олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича жуда кўп мурожаатлар келиб тушди. Улар орасида чет элда таҳсил олаётган ва ўқишини мамлакатимизда давом эттириш истагида бўлганлар ҳамда юртимизнинг бир ҳудудида жойлашган давлат олий таълим муассасасидан бошқа ҳудудидаги олий ўқув юртига кўчириш истагидаги йигит-қизлар бор», — деган Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан ва таълим бошқармаси бошлиғи Ўктам Исмаилов.

Шу билан бирга, тиббиёт коллежи ва жамоат саломатлиги техникумлари ўқувчиларидан ўқишни кўчириш бўйича 1 минг 530 та ариза келиб тушиб, улардан 666 таси қаноатлантирилган.

«Албатта, мазкур аризаларни кўриб чиқиш жараёни шаффоф тарзда кечиб, белгиланган синовлардан муваффақиятли ўтган ва тегишли мезонларга тўғри келган талабаларнинг аризалари қаноатлантирилди», — деган Ўктам Исмаилов.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ ДТМ хориждан ўқишини кўчираётган абитуриент ва уларнинг ота-оналарига мурожаат қилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда ОТМга ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали белгилангани хабар қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда олийгоҳлараро ўқишни кўчириш натижалари қачон эълон қилиниши маълум бўлган.

Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Ўзбекистонда нефть маҳсулотларининг сотилиши устидан назорат кучайтирилади
Янгиликлар15:02 | 8.12.22
Ўзбекистонда нефть маҳсулотларининг сотилиши устидан назорат кучайтирилади