Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматининг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати

Қайд этилишича, «Манас» халқаро аэропортида Ариповни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров кутиб олган.

Фото: Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати

Ишчи ташриф давомида Абдулла Арипов Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг қирғиз—ўзбек давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма мажлисида иштирок этади. Шунингдек, Арипов Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан ҳам учрашиши режалаштирилган.

Фото: Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати
Фото: Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати

Аввалроқ Садир Жапаров Қирғизистон—Ўзбекистон ўртасида давлат чегарасига оид битим имзоланишини маълум қилганди. «Биз ҳозирда Ўзбекистон билан Давлат чегараси тўғрисидаги битим бўйича ҳамкорликдаги ишларни деярли тўлиқ якунладик ва уни имзолаш арафасидамиз. Учта қўшни давлат билан давлат чегаралари тинчлик, яхши қўшничилик, дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик чегарасига айланганини мамнуният билан қайд этаман», дея таъкидлаганди у.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасининг узунлиги 1378 километрни ташкил этиб, унинг 85 фоизи 2017 йилги келишув билан тавсифланган ва ратификация қилинган.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди