Абдулла Арипов Қирғизистон президенти билан учрашиб, қирғиз-ўзбек чегараси бўйича келишув имзолади
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 26 сентябрь, душанба куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди, дея хабар бермоқда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати.

Томонлар Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўлажак давлат ташрифи ҳам муҳокама қилинган.
Абдулла Арипов Президент билан учрашувдан сўнг ҳукумат битимини имзолашда иштирок этди.
Хусусан, Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари Қирғизистон—Ўзбекистон давлат чегарасининг айрим участкалари бўйича янги келишув лойиҳасини келишиш тартибини бошлаш имконини берувчи протоколни имзолади.
Аввалроқ Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга боргани ҳақида хабар берилганди.
