Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Фарғона водийси ва Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларини темир йўл транспорти билан узвий боғлаш, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида қўшимча 651/652-сонли Андижон—Хива—Андижон йўловчи поезди қатнов 28 сентябридан йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 651/652-сонли Андижон—Хива—Андижон йўловчи поезди 28 сентябрь ҳафтанинг чоршанба кунидан бошлаб Андижондан, 2022 йилнинг 29 сентябрь ҳафтанинг пайшанба кунидан бошлаб Хивадан жўнайди.
Бундан ташқари, 2022 йилнинг 29 сентябридан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Андижондан ҳаракатланаётган Андижон—Бухоро йўловчи поездининг ҳаракат йўналиши Урганч бекатигача узайтирилади.
Бундан олдин, Қўнғирот–Нукус–Хива йўналишида йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилиши, шунингдек, Тошкент–Урганч–Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови жорий этилиши тўғрисида хабар берилганди. Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Тошкент–Қарши йўналишидаги поезд қатнови Шаҳрисабзгача узайтирилганди.