АҚШ Россиянинг ядровий қуролдан фойдаланиш эҳтимолига қарши режаси борлигини маълум қилди

Вашингтон Россия ядровий қуролдан фойдаланиши эҳтимоли юзасидан режа ишлаб чиқди. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен SBC телеканали журналистининг бу борадаги саволига жавобан, режа борлигини тасдиқлаган. Шу билан бирга, у мазкур масалани муҳокама қилишдан бош тортган.

Фото: Statephotos

Блинкен Россия президенти Владимир Путиннинг ядровий риторикасини «масъулиятсиз» деб атаган ва АҚШ ҳам оммавий, ҳам алоҳида Россияга «ядровий қурол бўйича бекорчи гапларни» тўхтатишни сўраб мурожаат қилганини айтган.

«Москва бу каби қадамнинг оқибатлари даҳшатли бўлишини биздан эшитиши ва билиши жуда муҳим. Ва биз буни очиқ-ойдин айтдик», — дейди АҚШ Давлат департаменти раҳбари.

Шунингдек, Путин ядровий қуролдан фойдаланишга қарор қилса, Кремлда унга «йўқ» дейдиган одам борми, деган саволга жавоб берган: «Ўйлашимча, сиз айтаётган нарса — автократиянинг улкан муаммоси ва нозик жиҳати. Одатда ҳукуматга ҳақиқатни гапириш имкониятига ёки хоҳишига эга ҳеч ким йўқ. Қолаверса, менимча, Россия ҳозирги тартибсизликка Путинга қилаётган ишлари нотўғри эканини айтадиган одам йўқлиги сабаб тушиб қолди».

АҚШ давлат котиби ДХР ва ЛХР, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларида ўтказилаётган референдумларни «сохта» деб атаган. Блинкеннинг ҳисоблашича, Украина ушбу вилоятларни қайтариб олишга ҳақли.

Аввалроқ ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилганди. Шунингдек, АҚШ қандай ҳолатда ядро қуролидан фойдаланиши маълум қилинган. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага нисбатан ядровий қурол қўлланилиши мумкинлигига оид саволларга жавоб қайтарар экан, «Доктринани ўқинглар. У ерга ҳаммаси ёзилган» деган.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди