Ижевск мактабида юз берган отишмада 13 киши ҳалок бўлди

Ижевскдаги 88-мактабда юз берган отишма оқибатида икки қоровул ҳалок бўлди, ўқувчилар орасида ҳам қурбонлар ва ярадорлар бор. Бу ҳақда Удмуртия раҳбари Александр Бречалов маълум қилди.

Фото: «ТАСС»

«Бугун Удмуртиянинг Ижевск шаҳридаги 88-мактабда фожиа юз берди. Номаълум шахс мактабга кириб, қўриқчини ўлдирган, қолаверса, болалар орасида ярадорлар ва қурбонлар бор: 13 киши, жумладан, тўққиз бола ҳалок бўлди», — деди Бречалов.

Олдинги хабарларга кўра, ўлганлар орасида икки қўриқчи ва икки ўқитувчи ҳам бор. 23 киши, жумладан, 20 бола жароҳатланган. Айрим болалар мактаб деразасидан сакраб, жароҳат олган. Удмуртияда 29 сентябргача ҳалок бўлганлар учун мотам эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ижевскдаги мактабда отишма 26 сентябрь куни эрталаб содир бўлган. Маълумот берилишича, қора кийимли катта ёшлардаги эркак отишмани бошлаган.

Аввалроқ мактабда ва россиянинг бир қатор ҳудудларида, жумладан, Иркутск вилоятининг Уст-Илимск шаҳрида эркак «военкомат»да отишма уюштиргани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Қозондаги ўқув муассасида отишма содир этишга уринган йигит қўлга олинган эди. Бу отишмаларнинг барчасида эркаклар қора кийимда бўлгани айтилган.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди