Италиядаги парламент сайловларида ўнглар ғалаба қозонди

Италияда 25 сентябрь куни ўтказилган умумий сайловларда ўнг иттифоқ Италия партияси (FdI) ва унинг бошчилигидаги ўнг қанот алянси ғалаба қозонди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Маълум қилинишича, бўлиб ўтган сайловда италияликлар 19-қонунчилик муддатида Сенатнинг юқори палатаси (200 ўрин) ва қуйи палатанинг вакиллар палатасида (400 ўрин) ўзлари вакиллик қиладиган парламентарийларга овоз берди. 50,8 миллион сайловчи овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган сайловда сайловчиларнинг  63,9 фоизи иштирок этди. Бу «Италиядаги умумий сайловлар тарихидаги энг паст кўрсаткич» сифатида қайд этилди.

Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган натижаларга кўра, Гиоргиа Мелони бошчилигидаги ўнг партия 26,2 фоиз овоз билан биринчи ўринни эгаллади. Энрико Летта бошчилигидаги марказий чап партиянинг асосий партияси бўлган Демократик партия 19,2 фоиз билан мамлакатда энг кўп овоз тўпган иккинчи партия бўлди. Собиқ бош вазир Жузеппе Конте бошчилигидаги «5 юлдуз ҳаракати» (М5С) 15,3 фоиз овоз билан учинчи ўринни эгаллади. Сайловолди сўровларда М5С камроқ овоз олиши тахмин қилинган эди.

Сайлов олдидан ўтказилган сўровлардан фарқли ўлароқ, ўнг иттифоқдан «Лига» партиясининг овози 8,9 фоизни ташкил этди. Маттео Сальвини бошчилигидаги «Лига» кутилган натижани бермади. Собиқ бош вазир Сильвио Берлускони бошчилигидаги ўнг қанот алянсидан «Олға Италия» (FI) ҳам 8 фоиз овоз билан бешинчи ўринни эгаллади.

Марказда «Учинчи қутб» сифатида жой олган Карло Календа ва унинг ҳамкори «Италиа Вива» (Iv) бошчилигидаги Ҳаракатлар партияси 7,7 фоиз овоз олди. «Учинчи қутб» қисқа вақт ичида олиб борган сайлов кампанияси, кутгандан ҳам юқори овозлари билан эътиборни тортди. Альянс асосида FdI, Liga, FI ва баъзи кичикроқ партиялар томонидан тузилган ўнг қанот иттифоқи 44,3 фоиз овозга эга бўлди. PD партияси бўлган марказий сўл альянс 26,1 фоиз овоз билан ўнг альянсдан ортда қолди.

Ушбу натижаларга мувофиқ, ўнг қанот альянси ҳам Сенатда, ҳам Вакиллар палатасида ўринларни қўлга киритди ва ҳукуматни шакллантириш учун мутлақ кўпчиликка эришди. Матбуотда айтилишича, ўнг иттифоқ Сенатдаги 114 дан 126 гача, Вакиллар палатасида эса 232 дан 252 гача ўринга эга бўлади.

Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео