Минглаб россияликлар Қозоғистон орқали Қирғизистон ва Ўзбекистонга жўнаб кетди — Қозоғистон ИИВ

Қозоғистоннинг Россия Федерацияси фуқаролари учун транзит салоҳиятини унутмаслик керак. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Миграция хизмати қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи, полиция полковниги Аслан Аталиков маълум қилди, дея хабар беради «Kazinform».

«Катта миграция оқими биринчи навбатда қўшничилик билан боғлиқ. Бу ерда Россия Федерацияси фуқаролари учун Қозоғистоннинг транзит салоҳиятини ҳам унутмаслик керак», — деди Аслан Аталиков.

Спикернинг қўшимча қилишича, Россия аеропортларида талаб юқори бўлганлиги сабабли авиачипталар билан боғлиқ муаммолар юзага келган.

«Россияликларнинг бизнинг ҳаво бандаргоҳимиз орқали бошқа давлатларга ўтишда фойдаланиши эҳтимоли ҳам иммиграция оқимининг сабабларидан биридир. Транзитга келсак, ўтган сентябрь ойининг ўзида Россиянинг 40 мингдан ортиқ фуқароси Қозоғистонни тарк этган.
Минглаб одамлар Қозоғистон орқали жанубий қўшниларимиз — Қирғизистон ва Ўзбекистонга кўчиб ўтган. Беш кун ичида 6 мингга яқин россиялик бизнинг аеропортларимиз орқали мамлакатдан чиқиб кетди», — дея хулоса қилди Аслан Аталиков.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Шундан сўнг мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарликка кимлар жалб қилиниши ҳақида маълумот бериб, уларнинг сони 300 мингга етишини билдирди. Шу куни кечаси Россия бўйлаб сафарбарликка қарши ўтказилган акцияларда 1,4 мингдан ортиқ одам ушланган. Германия сафарбарликдан қочган россияликларга бошпана беришга тайёрлиги маълум қилган.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Янгиликлар20:34 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото