Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Муфтий Нуриддин Холиқназаров ўз мурожаатида бугунги кунда ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан динни хунук кўрсатиб қўяётган баъзи аҳли илмлар ҳақида гапирган. Мурожаати аввалида муфтий айнан бирор бир шахс ҳақида гапирмаётганини, «фалончи домлага» муносабат эмаслигини таъкидлаган.

Муфтий ижтимоий тармоқларда охриги пайтларда диний тортишувлар кўпайиб кетгани, бу эса турли тафриқага сабаб бўлаётганини қайд этган.

«Баъзи аҳли илмларимиз воқеликка қарамай, турли гапларни айтишлари ҳам тортишувларга сабаб бўлмоқда. Яна баъзи инсонлар устоз кўрмай, етарли билим олмай диний мавзуда турли фатволарни бериши жуда катта фитналарни келтириб чиқаряпти.

Бу гаплардан кейин аҳли илмларга нисбатан салбий қарашлар юзага келмоқда. Гўёки мана шундай гапларни гапириб хато қилган домлаларга қараб дин фақат мана шулар деб тушунилмоқда. Барча аҳли илмлар мана шундай деб ўйланмоқда. Натижада Аллоҳнинг дини йўлида холис хизмат қилаётган олим, парҳезкор домлаларни ҳам улар қаторида кўрилмоқда. Бу катта мусийбат.

Дин бу – тортишув, ҳақорат, бир-бирини камситиш учун келган эмас. Дин бу – насиҳат. Ана шу қоидага мувофиқ жуда ҳам эҳтиёт бўлишимиз керак.

Қуръони Каримдаги ‘Наҳл’ сурасининг 125-оятида Аллоҳ шундай марҳамат қилади: ‘Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза или даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир’. Ушбу оят инсонларни даъват қилишда учта сифатга эга бўлишга чақирмоқда. Аллоҳни йўлига чақиришда ҳикмат, мавъизаи ҳасана бўлишлик ва улар билан чиройли муомала қилишликка чақириляпти.

Ваъз-насиҳат қилаётган киши аввало вазиятни тўғри баҳолаши ва унга мулойимлик ва ҳикмат билан ёндошиши керак. Бу ояти карима Макка мушриклари мусулмонларга қаттиқ озор бераётган пайтда нозил бўлган. Аллоҳ айтмадики, Сизларга озор бераётганларни бориб жазосини беринглар, Аллоҳни танитишликда уларни ўлдиринглар, уларга азоб беринглар, демади. Аллоҳ айтяпти, ҳикмат билан, маъизаи ҳасана билан уларга муносабат билдириш буюриляпти. Агар мусулмонларга озор бераётган кофир кимсаларгаки чиройли насиҳат қилишга буюрилаётган бўлса, унда мусулмонларга нисбатан насиҳат қилишлик қандай бўлади?

Бундан ўзимизга яраша хулоса олишимиз керак. Насиҳат юмшоқлик ва мулойимлик билан олиб борилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қўпол, дағал гапирувчи, ҳақорат қилувчи Зот бўлмаганлар. Минг афсуски, Аллоҳ номидан гапириб, ҳақорат қилиб юборишлик, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам номидан гапириб, фаҳш сўзларни ишлатиб даъват қилишликларни ҳам эшитиб қоляпмиз. Аллоҳ Ўзи кечирсин», — дейди муфтий.

Эслатиб ўтамиз, январь бошларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Тошкентдаги «Минор» жоме масжидида жума суҳбатларини ўтказиб, маърузаси давомида қўшни Қозоғистондаги нотинч вазият ва тинчлик борасида ҳам гапирган эди.

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади