17:55 | 26.09.22 730

Ўзбекистонда давлат идоралари маълумотлар базасидан фойдаланиш имконини берувчи платформа яратилди

Платформадан фойдаланиш пуллик асосда шакллантирилган бўлиб, фойдаланувчи ўзини қизиқтирган ҳар бир сўров учун БҲМ 0,1 фоизидан 2 фоизигача миқдорда тўлов амалга оширади. Унга хавфсиз ВПН тармоғи орқали уланилиб, марказ ва фойдаланувчи ўртасида шартнома тузилади

Ўзбекистонда давлат идоралари маълумотлар базасидан фойдаланиш имконини берувчи платформа яратилди. Бу ҳақда «Norma.uz» хабар берди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг «Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ва маълумотлар ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

У билан «Электрон ҳукумат» тизимининг рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Шунингдек, платформа орқали тижорат ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар давлат идоралари маълумотлар базаларидаги маълумотлардан пуллик асосда фойдаланиши мумкин бўлади.

Низом асосий қоидалари:

  • ушбу платформага уланиш хавфсиз VPN тармоғи орқали амалга оширилади;
  • платформага уланиш учун савдо корхоналари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази»га сўров юборади;
  • платформага уланиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганда марказ ва фойдаланувчи ўртасида шартнома тузилади;
  • фойдаланувчи қизиқтирган маълумотни тегишли сўровларни юбориш орқали олади, ҳар бир сўров учун базавий ҳислоблаш миқдорининг 0,1 фоизидан 2 фоизигача миқдорда тўлов амалга оширилади;
  • платформа орқали фойдаланувчилар ўз маълумотларини шартнома асосида бошқа фойдаланувчиларга тақдим этиши мумкин.

Қарор билан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низом (платформа давлат органларининг идоралараро ҳамкорлиги учун мўлжалланган), давлат хизматлари кўрсатилгани учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими фойдаланувчилари ўзаро ҳамкорликда ишлаши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳужжат 20 сентябрдан бошлаб кучга киргани маълум қилинган.

Аввалроқ Тошкентда автоматлаштирилган пуллик тўхтаб туриш жойлари ташкил этилиши ва пуллик йўллар, шунингдек, йўл четида пуллик тўхташ жойлари пайдо бўлиши мумкинлиги хабар берилганди. Шунингдек, «Kundalik.com» пуллик тизимига обуна бўлиш ота-оналар учун ихтиёрий саналиши маълум қилинган.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 191
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 208
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 935
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 431
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 392
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 443