Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўмга яқин маблағ ажратилади

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 1,99 триллион сўм маблағ ажратилади. Бу ҳақда «Norma.uz» хабар берди.

Қайд этилишича, 23 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 522-cонли қарори қабул қилинган.

Ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • барча ҳудудларда мақбул нархларда озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш;
  • «аёллар дафтари», «ёшлар дафтари» ва «темир дафтар»га киритилган оилаларга кўмир ва суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш ҳамда болаларни иссиқ кийим-кечак билан таъминлаш;
  • олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларни ҳамда табиий офатлар туфайли йўллар талофат кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқ ва овулларга кўмир ва суюлтирилган газни етказиб бериш ҳамда 15-20 кунга етадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш.

Шунингдек, ҳужжат билан электр, газ, сув таъминоти, иссиқлик энергияси, кўмир, суюлтирилган газ ва бошқалар билан таъминлашни назарда тутувчи иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланган.

Уларга кўра, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлашга 1,99 триллион сўм ажратилади, 737 километр иссиқлик тармоқлари, 1,8 минг километр сув таъминоти тармоқларини профилактика ва таъмирлаш ҳамда 1,68 миллион тонна кўмир захирасини яратиш режалаштирилган.

Масъул идораларга мавсумга тайёргарлик жараёни тўғрисида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари олдида ҳисобот бериб бориш вазифаси юклатилган. Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23 сентябрдан кучга кирган.

Аввалроқ «Ўзбеккўмир» томонидан 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун республика ижтимоий соҳа объектларига 518 минг тонна, аҳоли эҳтиёжлари учун 882 минг тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари етказиб берилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 7 ойда қанча кўмир истеъмолчиларга етказиб берилгани маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди