Ўзбекистонда мисни чуқур қайта ишлаш ҳажми 2 бараварга оширилади

Шавкат Мирзиёев электротехника саноатидаги ютуқ ва камчиликлар юзасидан ўтказилаётган мажлисда мисни чуқур қайта ишлашни камида 2 бараварга ошириш зарурлигини айтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Оҳангарондаги мис кластерининг бошқарув тизимини такомиллаштириш, хорижий бошқарувни йўлга қўйиб, чуқур қайта ишлаш лойиҳалари, илм ва инновацияни олиб кириш муҳимлиги таъкидланган.

Шунингдек, Президент томонидан тасдиқланган қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш бўйича дастурда:

  • 34 мингта хонадон, вазирлик ва идораларнинг 6 мингта объектида бундай қурилмалар ўрнатилиши белгиланган;
  • аҳолига компенсация олиш, кредитни 3 йил ичида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилган;
  • Келгуси уч йилда мисни чуқур қайта ишлашни камида 2 бараварга ошириш зарурлиги қайд этилган.

Мисни чуқур қайта ишлаш йўналишида мутасаддиларга:

  • 2022 йил якунига қадар ҳар ойда қўшимча 1 минг тоннадан мисни биржага чиқариш, 2023 йилда 90 минг тоннага етказиш;
  • Оҳангарон ва Қаршида мис кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш;
  • Қораўзакдаги 140 миллион долларлик мис ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича геология-қидирув ишларини бошлаш, йил якунига қадар лойиҳалаштириш ишларини якунлаш;
  • транспорт харажатлари субсидия қилинадиган рўйхатга мис трубкаси ва фитингларини киритиш топширилган.

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси олдига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда йил якунига қадар маиший техника бўйича 1 та, келгуси йилда муқобил энергетика, юқори кучланиш ускуналари ва янги авлод кабель маҳсулотлари бўйича 1 тадан «Изланиш ва ривожланиш» (RnD) марказларини очиш вазифаси қўйилган.

Йиғилиш якунида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев электротехника саноатидаги ютуқ ва камчиликлар юзасидан мажлис ўтказаётгани, унда соҳадаги ечимини кутаётган долзарб масалаларни кўрсатиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди