Ўзбекистонда ОТМларнинг миллий рейтинги эълон қилинди
Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, энг юқори натижа қайд этган олий таълим муассасалари:
- «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети;
- Ўзбекистон миллий университети;
- Тошкент молия институти;
- Самарқанд давлат университети;
- Навоий давлат кончилик институти.
Энг қуйи натижа қайд этган олий таълим муассасалари:
- Термиз муҳандислик технология институти;
- Ўзбек миллий мусиқа санъати институти;
- Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти;
- Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти;
- Қарши давлат университетининг педагогика институти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2021 йил октябрь ойида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ОТМларнинг миллий рейтингини эълон қилганди. Шунингдек, 2020 ва 2021 йилги рейтинг солиштирилганда, ЎзМУ етакчиликни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига бой берган.