Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди

Қозоғистон Украинанинг тўртта вилоятини Россияга қўшиб олиниши бўйича ўтказилаётган референдумларни тан олмайди. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «ВКонтакте»

«Ўзини мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХР ҳамда Запороже ва Херсон вилоятлари ҳарбий маъмуриятлари томонидан Россияга қўшилиш бўйича референдумлар ўтказилиши борасида Қозоғистон давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, уларнинг суверен тенглиги ва тинч-тотув яшаш тамойилларидан келиб чиқади», — дейди ТИВ расмий вакили Ойбек Смарияров.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Тўқаевнинг БМТ минбаридан сўзлаган нутқига эътибор қаратган бўлиб, у мазкур жаҳон универсал ташкилотининг низомига асосланадиган халқаро ҳуқуқ тамойилига собитқадамлик билан риоя қилиш муҳимлигини таъкидлаган. Низомда БМТга аъзо давлатларнинг тинчликни сақлаш ва давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш масъулияти ҳақида сўз боради.

«Биз сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш учун ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз. Шу билан бирга, мамлакатимиз ҳам минтақавий, ҳам жаҳон миқёсида барқарорликни сақлашни энг муҳим вазифа, деб билади», — дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, Донбасс республикалари, шунингдек, Россия назорати остида бўлган Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудлари 19 сентябрь куни Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш ниятида эканини маълум қилганди. 21 сентябрь куни Владимир Путин Россия ушбу ҳудудлар аҳолиси маъқуллаган қарорни» қўллаб-қувватлашини эълон қилган. «Катта еттилик» давлатлари Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралаган.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди