Қозоғистонда Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдиули олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Суд Қайрат Сатибалдиулининг иши бўйича ўз қарорини эълон қилди. У олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар беради Kazinform.

«Сатибалдиули Қайрат давлат хизмати, судьялар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Миллий банк, унинг идоравий ва давлат ташкилотларида, шунингдек, республика ҳудудидаги ташкилотларда лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда, мол-мулки мусодара қилиниб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. У давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган устав капитали, миллий бошқарув холдинглари ва миллий компаниялар, миллий ривожланиш институтларининг акциядори бўлган», — деди Бойқўнғир тумани судьяси Нурлан Баяҳметов.

У жазони ўртача хавфсизлик муассасасида ўташи маълум қилинди.

«Президентга Сатибалдиулини миллий хавфсизлик органлари генерал-майори унвонидан, шунингдек, ‘Курмет’ ва ‘Парасат’ орденларидан маҳрум этиш тўғрисида таклиф киритилсин», — дея ўқиб эшиттирди судья.

Ўтган ҳафта прокурор Қайрат Сатибалдиулига мол-мулкини мусодара қилиш ва муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан олти йиллик қамоқ жазосини сўраган эди. Қайрат Сатибалдиулининг ҳибсга олингани ҳақида шу йилнинг март ойида хабар берилган.

Коррупцияга қарши кураш хизмати август ойида Қайрат Сатибалдиули ва бошқа шахсларга нисбатан «Казактелеком» акциядорлик компанияси ва «Транспорт хизмати маркази» акциядорлик жамияти томонидан ўта йирик миқдордаги маблағларни ўзлаштириш фактлари бўйича судгача терговни якунлади.

Маълум қилинишича, тергов жараёнида судланувчиларнинг ноқонуний йўл билан қўлга киритилган умумий қиймати 240 миллиард тенге ёки 500 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағлари давлатга қайтарилган. Сотибалдиулига нисбатан солиқ ва божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш, жиноий даромадларни легаллаштириш ҳолатлари бўйича қўшимча жиноий иш қўзғатилди.

Аввалроқ Остонанинг ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди республика биринчи раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдиулини ҳибсда сақлаш муддатини бир ойга узайтирганди.

Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Ўзбекистонда нефть маҳсулотларининг сотилиши устидан назорат кучайтирилади
Янгиликлар15:02 | 8.12.22
Ўзбекистонда нефть маҳсулотларининг сотилиши устидан назорат кучайтирилади