Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео

Иркутск вилоятининг Усть-Илимск шаҳрида эркак «военкомат»да отишма уюштирди, деб хабар беради Meduza.

Турли маълумотларига кўра, отишма оқибатида ҳарбий комиссар ёки чақирув комиссияси бошлиғи яраланган ёки ҳалок бўлган. «Тайга.инфо»нинг ёзишича, ўт очган эркак яраланган.

Содир бўлган ҳолат бўйича расмий маълумотлар йўқ. Telegram каналларда содир бўлган воқеа видеоси тарқалган. Унда кичикроқ залда турган эркак кафедра ортида турган эркакка ўқ узгани ва у йиқилгани тасвирланган.

Отишма уюштиришдан олдин у «Ҳеч ким жанг қилмайди» ёки «Ҳозир ҳаммамиз уйга кетамиз» дея бақирган. Аммо видеода ушбу сўзлар йўқ.

Baza маълумотларига кўра, ўқ узган йигит қўлга олинган. Қўлга олишдан кейин эълон қилинган видеода у ўзини 1997 йилда туғилган маҳаллий фуқаро деб таништирган. Йигит сафарбарликка чақирилиши керак бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Шундан сўнг мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарликка кимлар жалб қилиниши ҳақида маълумот бериб, уларнинг сони 300 мингга етишини билдирди. Шу куни кечаси Россия бўйлаб сафарбарликка қарши ўтказилган акцияларда 1,4 мингдан ортиқ одам ушланган. Германия сафарбарликдан қочган россияликларга бошпана беришга тайёрлиги маълум қилган.

Аввалроқ Москвадаги бир нечта полиция идорасида 21 сентябрь куни ўтказилган сафарбарликка қарши норозилик намойишларида қўлга олинган фуқароларга «военкоматга» бориш бўйича чақирув қоғозлари берилгани айтилганди.

Мавзуга доир: Россия сўнгги 10 йилда фуқароликка қабул қилинган марказий осиёликларни ҳам ҳарбий хизматга жалб қилмоқчи

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди