Сайловда «қатнашаётган» ит, сув кечиб юрган одамлар, Вьетнамдаги сигирлар пойгаси — бугун суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз

Мариуполдаги Россия—Украина тўқнашувида вайрон бўлган кўп қаватли уйнинг олдидан ўтиб кетаётган аёл.

Фото: Reuters

Киевдаги ҳарбий ҳаракатлар натижасида вайрон бўлган уйлар ёнидан ўтиб кетаётган аёл.

Фото: Shutterstock

Сибирнинг Тара шаҳридан сафарбарликка олиб кетилаётганлар.

Фото: Reuters

Украиналик ҳарбий хизматчилар Харьков вилоятини озод қилиш учун жангларда Россия ҳарбий қисмларига қарши тўқнашувлардан бирида ҳалок бўлган қуролдош дўстининг дафн маросимида ҳавога ўқ узмоқда.

Фото: Reuters

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Шимолий Каролинадаги Уилмингтон халқаро аэропортида тарафдорлари билан учрашди.

Фото: Reuters

АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйда британиялик рок қўшиқчиси Элтон Жонни Миллий гуманитар фанлар медали билан тақдирламоқда.

Фото: Reuters

Бош вазир Абдулла Арипов ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров Қирғизистондаги «Манас» халқаро аэропортида.

Фото: Фото: Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати
Фото: Фото: Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати

Токиода сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган Синдзо Абэнинг дафн маросимига қарши намойишга чиққан одамлар.

Фото: Reuters

Вашингтондаги намойишларда Маҳса Аминининг суратини кўтариб олган кишилар.

Фото: Shutterstock

Кипрнинг Никосия шаҳрида эронлик Маҳса Амининг ўлими сабаб сочини кесаётган намойишчи.

Фото: Reuters

Шимолий Суриянинг курдлар назорати остида бўлган Қамишли шаҳридаги аёллар Эрондаги 22 ёшли курд аёли Маҳса Аминининг ўлими сабаб намойишда рўмолларини ёқмоқда.

Фото: Reuters

Мальтада абортга тўлиқ тақиқ қўйилишига қарши ноғора чалиб бораётган намойишчилар.

Фото: Reuters

Филиппинга «Нору» тайфуни ёпирилди. Суратларда тайфуннинг инсонлар ҳаётига таъсири акс этган.

Фото: Reuters
Фото: AFP
Фото: AFP
Фото: AFP
Фото: Reuters

Канаданинг Ньюфаундленд ҳудудида «Фиона» тўфонидан сўнг шикаст етган уйни қўли билан кўрсатаётган киши.

Фото: Reuters

Канаданинг Галифакс ҳудудида «Фиона» тўфонидан сўнг яшаш ҳудуди бўйлаб кетаётган оила.

Фото: Reuters

Марказий Суриянинг Ҳама вилоятида балиқ тўрини йиғаётган балиқчи.

Фото: AFP

Покистоннинг Сеҳван ҳудудидаги лагерда тарқатилаётган озиқ-овқат учун навбатда турганлар.

Фото: Reuters

Германиянинг Берлин шаҳрида Берлин марафонининг бошланиши.

Фото: Reuters

Кениялик Элиуд Кипчоге Германиянинг Берлин шаҳрида ўтган марафонда финишга етиб келмоқда.

Фото: AP Photos

Спортчилар Австралиянинг Уоллонгонг ҳудудида велопойга бўйича жаҳон чемпионатида қатнашмоқда. Суратда пойгаларнинг юқоридан кўриниши.

Фото: Shutterstock
Фото: AP

Америкалик Фрэнсис Тьяфу Лондондаги Laver Cup мусобақасининг эркаклар ўртасидаги яккалик баҳси вақтида грециялик Стефанос Циципасга тўпни қайтариб бера олмай, майдон марказидаги тўрга урилиб кетди.

Фото: Getty Images

Вьетнамдаги ҳўкизлар пойгаси.

Фото: AFP

Италиядаги навбатдан ташқари сайловлар вақтида овоз бериш кабинасида турган ит.

Фото: Reuters

Римдаги навбатдан ташқари сайловлар вақтида эгаларининг овоз бериб бўлишини кутаётган итлар.

Фото: Reuters

Ўргимчак тўрига илашиб қолган ниначи.

Фото: EPA

Мумбайда ота-онаси диний маросим буюмларини сотаётган бола саватда ухламоқда.

Фото: AP Photos

Ҳинд диндорлари Банганга сув ҳавзасида Махалая ибодати пайтидаги «Тарпан» маросимини ўтказмоқда.

Фото: EPA

Уругвайлик болакай баҳор байрами тадбирларида хурсандчилик қилмоқда.

Фото: AP Photos

Калифорниянинг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер ўғиллари Крис ва Патрик ҳамроҳлигида Германиянинг Мюнхен шаҳрида жойлашган Марсталл пиво залида Октоберфест Банд билан қўшиқ куйламоқда

Фото: Shutterstock

Сан-Францискодаги севги қулфлари билан тўлган кўприк.

Фото: Getty Images
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди