Швейцарияда саратонни даволашнинг янги усули клиник синовдан ўтказилмоқда

Швейцариянинг Базел университети етакчи профессорлари ва мутахассисларидан иборат гуруҳ саратонни даволашга қаратилган янги усулни клиник синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, дунёда ҳар йили 20 миллион нафарга яқин одам онкологик хасталикларга чалиниб, улардан тенг ярми саратон асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юммоқда. Маълумки, саратон ўсимталари кутилмаганда пайдо бўлиб, организм бўйлаб тарқала бошлайди. Бу босқичда улар турли дори-дармонларга юқори мослашувчанлик қобилиятига эгалиги такидланган.

Янги тадқиқот кўкрак бези саратони ҳужайраларининг зарарли таъсирини камайтиришга қаратилган. Бунга мос ингибитор (антитана)ни топиш учун 9500 дан ортиқ бирикма синаб кўрилган. Улар орасидан ПЛК 1 ингибитори энг мос намуна деб топилди. Ушбу бирикманинг саратон ҳужайраларига таъсири хасталикни самарали даволаш имконини бериши мумкинлиги маълум қилинган.

Шунингдек, ҳозир мазкур усул қон, ўпка ва ошқозон ости бези саратони муолажасида қандай натижа бериши юзасидан клиник синовлар давом эттирилаётгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саратон касаллигини даволашнинг янги усули топилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Афғонистонда саратонга чалинаётганлар сони кескин ошаётгани, Коронавирус ёрдамида саратонни қандай даволаш мумкинлиги айтилганди.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди