Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, оғриқлар зўрайганда кучли препаратларни қабул қилиш тананинг бошқа соғлом аъзолариига зиён етказади. Тайванлик олимлар фармацевтик маҳсулотларнинг ножўя таъсирларини бартараф этиш мақсадида дори воситаларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб бера оладиган митти роботлар яратди. Инновацион қурилманинг узунлиги бир сантиметрдан ҳам кичикроқ бўлиб у ножўя таъсирга эга дори воситаларини тўғридан-тўғри касаллик ўчоғига етказишга мослаштирилган.

Шунингдек, янги ихтиро магнит нанозаррачаларидан иборат. У қон томирлари орқали ҳаракатланиб, шаклини ўзгартириши, зарур паллада бўлиниб, яна бир бутунга бирлашиши маълум қилинган. Олимлар хулосасига кўра, митти роботнинг хоссалари даволаш ва тиббий диагностикада қўл келади. Хусусан, дори-дармонларни организмга мақсадли етказиб беришда катта натижа бериши таъкидланган.

Аввалроқ Саратон касаллигини даволашнинг янги усули топилгани ҳақида хабар берилганди. Маълум бўлишича, олимлар саратон хасталигини токсоплазма паразити ёрдамида даволаш усулини аниқлаган. Мазкур паразит одам ҳужайраларида яшаб, ўзидан кўп миқдорда инсон иммунитетини ҳимоя қилувчи оқсиллар чиқариши айтилган.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди