Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди

Тошкент метросининг Буюк Ипак йўли бекатида 26 сентябрь куни поезд тўхтаб қолди. Бу ҳақда пойтахт метрополитени ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Чилонзор» йўналиши Буюк Ипак йўли бекатига кириб келишда 15-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик кузатилган. Натижада ушбу ҳаракат таркиби 7 дақиқа давомида тоннелда тўхтаб қолган.

Шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поезд нозими томонидан «Чилонзор» йўналишидаги поездлар ҳаракати мувофиқлаштирилган ҳамда ҳаракат таркиблари бекатларда ҳаракат жадвали бузилмаслиги учун белгиланган йўриқномага асосан вақтинчалик тўхтатилган.

«Машинист томонидан бажарилган техник ишлар натижасида 15-сонли маршрут ҳаракати давом этган. Ҳозирда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги метробекатлардан бирида 13 сентябрь куни шубҳали целлофан пакет топилгани ҳақида хабар тарқалганди. Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдирганди. Шунингдек, Тошкентда метроларнинг бирида шубҳали буюм топилгани хабар қилинганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади