Тошкента тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Ҳодиса оқибатида Spark ҳамда Labo ҳайдовчилари тан жароҳати олган, воқеа жойига тез тиббий ёрдам ходимлари келиб, биринчи ёрдам кўрсатилган.
Тошкентда 26 сентябрь куни Toyota, Nexia-1, Spark ва Labo иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ
Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, шу куни соат 16:40 ларда Тошкент шаҳар Миробод тумани Нукус кўчасида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчилар — 1996 йилда туғилган Н.Ф. бошқарувидаги Toyota, 1998 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги Nexia-1, 1986 йилда туғилган Ж.Ж. бошқарувидаги Spark, 2000 йилда туғилган Н.А. бошқарувидаги Labo иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида Spark ҳайдовчиси Ж.Ж. ҳамда Labo ҳайдовчиси Н.А. тан жароҳати олган, воқеа жойига тез тиббий ёрдам ходимлари келиб, биринчи ёрдам кўрсатилган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкентда бетон устунга бориб урилган Nexia-3 ҳайдовчиси ҳалок бўлган, Наманганда бетон тўсиққа чиқиб кетган Nexia ағдарилиб кетгани, Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида Nexia бетон тўсиққа урилиб ёниб кетгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентда Nexia бетон тўсиққа урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган.