Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди

Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Урумчи ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Маълум бўлишича, биринчи йўловчи рейси 14-октабрга белгиланган. Мунтазам рейслар Boeing 737 ва Boeing 787 самолётларида ҳафтасига бир марта жума кунлари амалга оширилади.

Маълумот учун, China Southern Airlines — Хитойнинг Гуандун вилояти, Гуанчжоу шаҳрида жойлашган авиакомпания. Бу самолётлар паркининг ҳажми бўйича Осиёдаги энг йирик авиакомпания, шунингдек, Осиёдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Намангандан Дубайга тўғридан-тўғри авирейслар йўлга қўйилганди. Шунингдек, Ўзбекистон Саудия Арабистонининг FlyNas, БААнинг WizzAir ва Flydubai компанияларининг авиапарвозларни амалга оширишига рухсат берганди.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади