Япония Россияга кимёвий қурол ишлаб чиқариш билан боғлиқ маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади

Япония Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиши хавфидан жиддий хавотирда эканини билдирди. Тегишли баёнот Япония Иқтисодиёт, саноат ва савдо вазирлиги томонидан эълон қилинди.

«Дунёда ядро қуроли ҳужумига учраган ягона давлат сифатида биз Россиядан ҳеч қачон ядро қуролини қўлламаслигини ёки қўллаш билан таҳдид қилмаслигини қатъий талаб қиламиз», — деди Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Хирокадзу Мацуно матбуот анжуманида.

Мацуно, шунингдек, кимёвий қурол ишлаб чиқариш учун зарур бўлган товарларни Россияга экспорт қилишга қўшимча тақиқ қўйилганини ҳам эълон қилди. Тақиқ Россиянинг 21 та ташкилотига тааллуқлидир.

АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан аввалроқ Москва Украинага қарши ядро қуролини қўлласа, «ҳалокатли оқибатларга» дуч келиши ҳақида огоҳлантирган, чунки АҚШ бундай ҳаракатга кескин жавоб беришга тайёр.

Ҳозирги кунда Украинанинг босиб олинган ҳудудларида Москва томонидан қилинган ҳаракат халқаро ҳамжамият учун муаммоли вазиятга айланди.

Аввалроқ ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилганди. Шунингдек, АҚШ қандай ҳолатда ядро қуролидан фойдаланиши маълум қилинган. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага нисбатан ядровий қурол қўлланилиши мумкинлигига оид саволларга жавоб қайтарар экан, «Доктринани ўқинглар. У ерга ҳаммаси ёзилган» деган.

Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди