АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котибининг халқаро жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Элизабет Трюдо Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Review Journal

Қайд этилишича у 28 сентябрдан 9 октябрга қадар Непал, БАА, Ўзбекистон ва Қирғизистонга сафарлар уюштиради. 12 кунлик сафар АҚШ дипломатик миссияларининг сиёсий масалалар бўйича ишлари, устувор маълумотларни алмашиш, хусусан, Россия ва Хитойнинг ёлғон ахборотларига қарши туриш, Афғонистон халқини доимий қўллаб-қвватлаш, ижтимоий тенглик, ОАВ эркинлиги ва иқлим масалаларига бағишланади.

Ўзбекистонга ташриф давомида Трюдо Вебстер университетининг «Инглиз тили оммавий ахборот воситалари профессионаллари учун» дастури битирувчилари олдида чиқиш қилади. Шунингдек, мамлакатдаги ННТ вакиллари билан учрашади. Бундан ташқари, унинг Жиззахга ташрифи режалаштирилган.

Аввалроқ Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистон йўналишида ҳамкорликни кенгайтириши тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, АҚШ ҳукумати Афғонистонни назорат қилувчи «Толибон» ҳукуматини четлаб ўтиб, мамлакатга 3,5 миллиард доллар беришга қарор қилган эди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади