АҚШ олимлари ортиқча вазнлиларда коронавирусдан ўлим хавфи 10 баравар юқори эканини аниқлади

Америка Қўшма Штатлари (АҚШ)нинг Стэнфорд университети олимлари COVID-19 вируси ортиқча вазнли инсонларда оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкинлигини аниқлади.

Қайд этилишича, бунинг учун 22 нафар бемордан олинган ёғ тўқималари намуналарига SARS-CoV-2 вируси мавжуд эритмалар лаборатория шароитида юборилган. Якунда инфекция ёғ ҳужайраларига самарали таъсир кўрсатиб, уларда кўпайиши ва кейин бошқа тўқималарга тарқалиши маълум бўлган.

Шунингдек, ёғ тўқимасида иммунитет ҳужайралари ҳам кўп учрайди. Улар инфекция юққан пайтда фаоллашиши туфайли ўша жойда кучли яллиғланиш ҳосил бўлиши, навбатдаги босқичда вирус қўшни ҳужайраларга узатилиб, аста-секин бутун организм фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши аниқланган.

Бу — нега семиз кишилар ўртасида коронавирусдан ўлим хавфи 10 баравар юқори эканлигининг илмий тасдиғи бўлиб, танада ёғ миқдори қанча кўп бўлса, яллиғланиш эҳтимоли шунча баланд бўлишини исботлаган.

Бундан ташқари, олимлар, COVID-19 оқибатида ҳаётдан кўз юмган беморлар юрак соҳаси, ичак, буйрак ва ошқозон ости бези атрофидаги ёғ тўқималарида коронавирус мавжуд бўлганини аниқлаган. Тадқиқотчилар фикрича, ёғ тўқимаси вирус учун резервуар вазифасини ўтайди ва бундай муҳитда бемор тузалгандан сўнг ҳам вирус сақланиб қолиши мумкинлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖССТ коронавирусни енгиш учун янги препарат тавсия қилганди. Шунингдек, Ташкилот яна эмлаш ва тиббий ниқоб тақишга чақирганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди