Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Тошкентда кесиб ташланган чинорлар, Туркияда содир бўлган теракт билан эсда қолган 27 сентябрь ҳам якунига етиб бормоқда. Қуйида куннинг энг муҳим хабарлари жамланган дайжест билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол бугун, 27 сентябрь куни 84 ёшида вафот этди. Шоир 1991—1996 йилларда Ёзувчилар уюшмасига раислик қилган. Фаолияти давомида Шекспир, Пушкин, Жалолиддин Румий, Сотим Улуғзода асарларини ўзбек тилига ўгирган.

Фото: Ижтимоий тармоқ

АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Элизабет Трюдо 28 сентябрь ва 9 октябрь кунлари оралиғидаги 12 кунлик сафари давомида Бирлашган Араб Амирликлари, Непал, Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради. Элизабет хонимнинг 12 кунлик сафари Россия ва Хитойнинг ёлғон ахборот тарқатишига қарши туриш, Афғонистон халқини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий тенглик, ОАВ эркинлиги ва иқлим масалаларига бағишланади.

Фото: Review Journal

Наманганда мактаб ўқувчисини 27,5 минг вольтли ток урди

Наманган вилояти Наманган туманида яшовчи 9 синф ўқувчисини 27,5 минг вольтли ток урди. Қайд этилишича, бола ижтимоий тармоқдаги обуначилари сонини ошириш ва машҳур бўлиш учун туман ҳудудидан ўтган темир йўл линиясидаги симёғочга чиқиб, суратга тушмоқчи бўлган. Шифокорлар унинг ҳолати барқарор эканлигини маълум қилмоқда.

Кадр: YouTube

Тошкентда улкан чинорлар кесиб ташланди

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Тамарахоним кўчасида ўсувчи йўғонлиги 70-80 сантиметр келадиган чинорлар кесилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси дарахтларнинг кесилишини уларнинг «табиий равишда қуриб қолган»и билан изоҳлади. Бунда қуриган дарахтлар фуқароларнинг ҳаёти ва мол-мулкига зиён етказмаслиги мақсад қилингани таъкидланди.

Фото: Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Дунёда нима гап?

Туркиядаги полиция идорасида теракт содир этилди

Туркиянинг Мерсин шаҳрида 26 сентябрь куни соат 23:00 лар атрофида 3 нафар номаълум шахс полиция ходими сифатида идорага кирмоқчи бўлади. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари уларни тўхтатмочи бўлганида отишма юзага келади. Яна бир нафар теракт иштирокчиси бўлган аёл идорага бомба ўрнатилган машинада кирмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинади. Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир нафар полициячи ҳалок бўлган, яна бир нафари яраланган.

Foto: Haber Oku

Қозоғистон президенти мамлакатга россияликлар «оқиб келаётгани» ҳақида гапирди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатга кўплаб одамлар кириб келаётгани ҳақида гапириб, аввало қўшнилар билан яхши муносабатларни сақлаш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, давлат раҳбари, Қозоғистонга кириб келаётганларга керакли ёрдам кўрсатилиши, бироқ ҳеч қандай устуворлик берилмаслигини маълум қилди.

Фото: AkordaPress

Дмитрий Медведев Украинага ядро қуроли билан таҳдид қилди

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раҳбари Дмитрий Медведев НАТО вазиятга аралашмаслиги кераклиги ва зарур бўлса, Россия ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлади.

Фото: Sputnik

Медведев «Россияга хавф солаётган» ва «кенг кўламли босқинчилик ҳаракатларини олиб бораётган» Украинага қарши энг даҳшатли қуролни қўллашга мажбур бўлинса, NATO бунга аралашмаслигига ишонишини айтган. Унинг фикрича, Ғарб учун «ҳеч кимга керак бўлмаган» ва «ҳалокатга учраган» Украинадан кўра Вашингтон, Лондон ва Брюсселнинг хавфсизлиги муҳимроқ.

Бугуннинг асосий воқеликлари шулардан иборат эди. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг

Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди