Интеллектуал мулк агентлигининг вазифалари Адлия вазирлигига юклатилади

Интеллектуал мулк агентлигининг вазифалари Адлия вазирлигига юклатилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, 26 сентябрь, душанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Унда «Ўзбекистон Республикаси адлия органлари тизими такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасиниг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинган.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

Шунингдек, қонун лойиҳаси билан интеллектуал мулк соҳасидаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, Интеллектуал мулк агентлигининг вазифалари Адлия вазирлигига юклатилиши, Меҳнат кодексига ўзгартириш киритилган ҳолда, адлия органларига меҳнат низосини кўриш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилиши таъкидланган.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

Фракция аъзолари ҳар иккала қонун лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида улардаги айрим нормалар юзасидан мутасаддиларга кўплаб саволлар билан юзланди. Қонун лойиҳаларини янада такомиллаштириш, пишиқ-пухта ҳолатга келтириш бўйича тегишли тавсиялар берган ҳолда мазкур ҳужжатларни қўллаб-қувватлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молия вазирлигининг функция ва вазифалари кенгайтирилгани ҳақида хабар берилганди. Маълум қилинишича, ҳужжат Президентнинг 13 апрелдаги «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони, 17 мартдаги «Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 13 апрелдаги «Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ қабул қилинган.

Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган