ЖССТ раҳбарига кўплаб таҳдидли хабарлар жўнатилаётгани маълум бўлди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус янги коронавирус пандемияси сабаб таҳдидли хабарлар олишни бошлади. Бу ҳақда у The Washington Post’га берган интервьюсида маълум қилган.

Фото: Getty Images

«Ўлим билан таҳдид қилинган кўплаб хабарлар. Таҳдидларни менга тўғридан-тўғри SMS орқали юборишмоқда. Улар телефон рақамимни қаердан топишганини билмайман», — дейди у.

Интервьюда Гебрейесус айнан кимлар ўзига таҳдид қилаётганига ойдинлик киритмаган. Материаларда таъкидланишича, эндиликда ЖССТ бош директорининг уйига «сигнализация тизими ўрнатилган», унинг қўл остидагилари Гебрейесусга «доимий қўриқчилар гуруҳини ёллаш»ни таклиф қилмоқда.

«Бу мен учун хавфсиз бўлади деб ўйламайман», — дейди у Эфиопияга қайтиш ҳақида гапирар экан. Нашрнинг қайд этишича, Гебрейесус бундан олдин ушбу мумлакат ҳукуматини Тиграй штатидаги вазият сабаб танқид қилган.

«Тиграй ҳақида нима дегандим? Шунчаки ҳақиқатни айтганман холос», — дейди у. Гебрейесус янги турдаги коронавирус пандемияси тугагани ҳақида гапиришга ҳали эрта эканини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖССТ коронавирусни енгиш учун янги препарат тавсия қилганди. Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти «Covid-19»ни даволаш учун қўлланилаётган сотровимаб ва казиривимаб/имдевимаб препаратларидан воз кечишни тавсия қилган.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди