Кредит олмоқчи бўлганлар учун қисқача chek-ap

Зарур ва қимматроқ бирор нарса харид қилмоқчи бўлсангизу, шиддат билан ўсаётган нархлар ортидан қувиб, узоқ пул жамғаришга вақтингиз бўлмаса, кредит бу вазиятда энг мақбул ечим. InfinBank бир неча тавсияларга амал килиш шарти билан ўз мижозларига молиявий жиҳатдан «елкадош» бўлишга тайёр.


Демак, кредит олиш учун нима қилиш керак?

Авваламбор, имкониятларингизни таҳлил қилиш. Банкка боришдан олдин ўтириб, даромад ва харажатларингизни ёзиб чиқишингиз зарур. Ойлик кредит тўловлари қўшилса, кейинчалик кунингиз фақат қотган нон ва сувга қолмайдими? Буни тахминан билиш учун банк сайтидаги кредит калькуляторидан фойдаланиш ва келгусидаги харажатларни ҳисоблаб чиқиш мумкин. Идеал ҳолатда улар даромаднинг 30 фоизидан ошмаслиги керак, шунда одатий турмуш тарзи сифатини сезиларли даражада ўзгартирмайди.

Кейинги қадам — кредит тарихингизни текшириш. Агар кредитни биринчи маротаба олаётган бўлсангиз, ҳавотирга ўрин йўқ. Олдин ҳам банк кўмагидан фойдаланган одам эса кредит мажбуриятларини қанчалик виждонан бажараётганини эслаши зарур. Тўловлар бўйича тез-тез ва узоқ давом этадиган кечикишлар мижозга янги қарзни расмийлаштиришда рад жавобини бериш учун етарли сабаб бўлади.

Амалда кредитингиз бўлатуриб, яна биттасига эҳтиёж туғилганда нима қилиш керак? Банк мутахассислари имкон қадар олдин кредитни сўндириш ва шундан сўнггина бошқасини олишни маслаҳат беради. Гап ипотека ёки автокредит ҳақида кетганда, уларни осон ва тез сўндириб бўлмаслиги тайин. Лекин, масалан, ноутбук ёки телевизор харид қилиш учун олинган истеъмол кредити — бутунлай бошқа масала. Қарздорлик юкламаси ҳаддан ташқари ортиб кетмаслиги учун уни олдиндан тўлаган маъқул.

Барча ҳисоб-китоблар қилинган, аввалги қарзлар тўланган, кредит тарихи эса ҳар қандай перфекционистни қувонтирадиган даражада бўлса, энг манфаатли ва қулай кредитни танлаш учун кредит шартларини ўрганишнинг айни вақти. Буни банк сайти орқали ёки InfinBank мобил иловасида амалга ошириш мумкин. Тажрибанинг кўрсатишича, энг оптимал вариант — бу янгиланувчи лимитли кредит картаси. Унинг қатор афзалликлари бор: 30 миллион сўмгача лимит, кредит муддати — 2 йилгача ва асосийси, ундаги маблағларни истаганингиздек сарфлаш имконияти — бирданига ҳаммасини ёки 24 ой давомида. Ва ҳеч қандай ортиқча тўловлар йўқ — фоизлар фақат ишлатилган маблағ учун ҳисобланади ҳамда қолган пулларга тааллуқли эмас. Иловада паспорт орқали рўйхатдан ўтиш ва 5 дақиқада кредит олиш учун аризани тўлдириш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди