Наманганда руҳий носоғлом шахс автомобилни олиб қочди

Наманганда руҳий носоғлом шахс автомашинани ўғирлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов депaртамeнти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов депaртамeнти ахборот хизмати

Қайд этилишича, 24 сентябрь, якшанба куни номаълум шахс Алишер Навоий номидаги маҳалла ҳудудида жойлашган истироҳат боғи олдида 55 ёшли Ё.М.га тегишли бўлган «ВАЗ-2106» русумли машинанинг эшиклари очиқ ва қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, уни олиб қочган.

Шунингдек, автомобилни топиш ва номаълум шахсни ушлаш борасида олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур автомашинани Янгиқўрғон тумани Булоқбоши ҳудудида жойлашган дала майдонида номаълум шахс бошқариб кетаётганда ИИБ ходимлари томонидан ушланган. Гумонланувчининг шахсига аниқлик киритилганда, у Янгиқўрғон тумани Шўркўл кўчасида яшовчи руҳий носоғлом 30 ёшли К.М. экани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан К.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилаётгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур вилоятда бир кунда иккита машинани олиб қочган 16 ёшли йигит ушлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғона вилоятининг Боғдод туманида ўзганинг транспорт воситасини олиб қочган шахс қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди