Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол 84 ёшида вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда шоир Бобур Бобомурод ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Фото: Ижтимоий тармоқ

Жамол Камол 1938 йилнинг 26 апрелида Шофиркон туманида туғилган. Бухоро педагогика институтининг филология факультетини тугатган (1959). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлимида масъул котиб (1970—1972), Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида аспирант ва илмий ходим (1972—1986) лавозимларида ишлаган. Лирик шеър тузилиши бўйича илмий тадқиқотлар олиб борган. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир (1986—1988), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси (1991—1996).

Жамол Камол француз мумтоз адабиётининг намояндаси Никола Буалонинг «Шеърий санъат» асарини, озарбайжон шоири Бахтиёр Ваҳобзоданинг Муҳаммад Фузулий ҳақидаги «Шабиҳижрон» достонини, Шекспир, Пушкин, Ян Райнис асарларини, Жалолиддин Румий, Сотим Улуғзода сингари адибларнинг сара асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида академик Эдвард Ртвеладзе, июнди адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул вафот этганди.

Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди