Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 27 сентябрь куни архитектура-қурилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тақдимотда Тошкент ҳамда Самарқанддаги архитектура институтларининг ўқув дастурларини ислоҳ қилиб, таълим сифатини халқаро даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Хусусан, мутасаддилар мазкур институтларнинг ўқув дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш, янги факультетлар ташкил этиш, таълим ва ишлаб чиқаришни уйғунлаштириш, илмий фаолиятни такомиллаштириш режаларини баён қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент бу таклифларни маъқуллаб, устувор вазифаларни кўрсатиб ўтди. Аввало, бакалавр йўналишлари сонини қайта кўриб чиқиб, фанларни замонавий шаҳарсозлик ва технологияларга мослаштириш зарурлиги таъкидланди. Ўқитувчилар учун малака талаблари ва битирувчиларнинг компетенцияларини ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, институтларга хорижий тажрибага эга малакали мутахассисларни жалб этиш, шунингдек, маҳаллий профессор-ўқитувчиларни чет элга илмий стажировкага юбориш муҳимлиги қайд этилди. Бу борада Тошкент архитектура-қурилиш институти Истанбул техника университети билан, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Йилдиз техника университети билан таълим ҳамкорлигини йўлга қўяди.

Таълим ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир кафедрага ишлаб чиқарувчи корхоналарни бириктириш, институтлар ҳузурида технопарк ва инкубация маркази ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди. Уларда энергия тежамкор қурилиш материаллари яратиш, етакчи компаниялар билан маҳорат дарслари ва амалий тренинглар ўтказиш, илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш мумкин бўлади.

Шу билан бирга, илғор муҳандислик билимлари асосида илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлайдиган Олий илм-фан мактаби ташкил этилиши белгиланди.

Институтлар ҳузуридаги академик лицейларни ҳам такомиллаштириб, A-level даражасидаги ўқув дастури ва методикасини жорий этиш зарурлиги қайд этилди.

Аввалроқ аввалроқ Шавкат Мирзиёев кимё саноатида режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишгани, шунингдек, спорт, таълим, тиббиёт соҳаларидаги қурилиш лойиҳалари тақдимотин бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди