Ўзбекистонликлар 8 ойда туристик мақсадда энг кўп қайси давлатларга боргани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь—август ойларида 3,3 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилганини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ўзбекистонликлар энг кўп МДҲ давлатларига борган — 2,88 миллиондан ортиқ. Ундан кейинги ўринни Туркия (206,8 минг) ва БАА (73,7 минг) эгаллаган.

Шунингдек, ўзбекистонликлар қуйидаги давлатларга ҳам туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган:

  • Саудия Арабистони — 50,2 минг нафар;
  • Миср — 27,1 минг нафар;
  • Жанубий Корея — 13,3 минг нафар;
  • АҚШ — 10,2 минг нафар;
  • Ҳиндистон — 6,7 минг нафар;
  • Грузия — 6,4 минг нафар;
  • Кувайт — 6,3 минг нафар;
  • Германия — 3,7 минг нафар;
  • Латвия — 3,0 минг нафар;
  • Буюк Британия — 2,9 минг нафар.

Аввалроқ Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июль ойларида 2,4 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюргани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистондаги зиёратгоҳлар рўйхати ягона миллий туристик ахборот порталига жойлаштирилган, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига 2,1 миллион Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилганди.

Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди