«Президентнинг бир муддатга сайланиши минтақадаги бирор давлатда бўлмаган» — Тўқаев

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўзининг бир марталик президентлик муддати тўғрисидаги қарорига изоҳ берди, деб ёзади Tengrinews.

Фото: AkordaPress

«Президентни битта муддатга сайлаш — жуда муҳим ислоҳот. Минтақамиздаги бирорта давлатда бундай ўзгартириш бўлмаган. Шу сабабли бу каби ислоҳотни демократия йўлидаги дадил қадам деб ҳисоблайман. Маълум хатарларга қарамай, мазкур қарор халқимизнинг ёрқин келажаги учун зарурлигига ишонаман», — дейди Қозоғистон президенти.

Унинг сўзларига кўра, президентлик лавозимини битта инсон узоқ муддат эгаллаши керак эмас.

«Дунёдами ёки биздами бир киши узоқ йиллар энг юқори лавозимни эгаллаб турса, бундай ҳолат на бу давлатга, на унинг раҳбарига ҳурмат келтиради. Келажакка далил ишонч билан қарашимиз ва ҳалол ҳамда иқтидорли сиёсатчиларга йўл очишимиз керак», — дейди Тўқаев.

Аввалроқ, 1 сентябрь куни президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига мурожаатномасида муддатидан олдин президентлик сайловларини 2022 йилнинг кузида ўтказишни таклиф қилганди. Давлат раҳбари, шунингдек, 2023 йилнинг биринчи ярмида парламент ва парламент сайловларини ўтказишни таклиф қилган. Президент фармонига кўра, Қозоғистонда 20 ноябрь куни навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди