Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди

Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар берди.

Маълум бўлишича, Қарши туманида истиқомат қилувчи 2007 йилда туғилган Т.Д. 2022 йилнинг 21 сентябрь куни соат 15:00 да уйидан велосипед билан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Шундан сўнг унинг яқинлари болани қидирувга берди. Орадан маълум вақт ўтгандан кейин бола жасади Қарши магистраль канали ёнидан топилган.

Қашқадарё вилояти прокуратурасига хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қўшимча қилинишича, боланинг каналдан жасади оқиб кетаётганда фуқаролар томонидан олиб чиқилган. Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган.

Аввалроқ Фарғонада 4 ёшли боғча боласи сувга чўкиб кетгани юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Катта Фарғона каналида чўкиб кетган йигитнинг ўлими сабаби маълум қилинганди.

Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Ўзбекистонда нефть маҳсулотларининг сотилиши устидан назорат кучайтирилади
Янгиликлар15:02 | 8.12.22
Ўзбекистонда нефть маҳсулотларининг сотилиши устидан назорат кучайтирилади