Қозоғистон президенти россияликларнинг мамлакатга «оқиб келаётгани» ҳақида гапирди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонга келаётган россияликлар ҳақида фикр билдирди. Мамлакат президентининг чиқиши давлат раҳбарининг расмий сайтида эълон қилинган.

Фото: Jas Alash

Тўқаев «Қўшнилар билан яхши муносабат — хотиржамлик гаровидир», қозоқ халқ мақолини эслатиб, энг муҳими қўшни давлатлар билан келишувни сақлаб қолишлик кераклигини айтган.

«Биз бундан ҳеч нарса йўқотмаймиз. Сўнгги кунларда Россиядан кўплаб одамлар келмоқда. Уларнинг аксарияти юзага келган иложсиз вазият сабаб ўз юртидан чиқиб кетишга мажбур бўляпти. Биз уларга ғамхўрлик қилишимиз ва хавфсизлигини таъминлашимиз керак. Бу сиёсий ва гуманитар масала», — дейди Қозоғистон президенти.

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг маълум қилишича, у ҳукуматга инсонийлик, сабр-тоқат ва ташкилотчилик бўйича зарур чораларни кўришни топширган.

«Бизда инқироз ҳам, ваҳима ҳам йўқ. Ҳукумат ўз ишини қилиши керак. Хориждан келганларга ёрдам кўрсатилади, аммо уларга ҳеч қандай устуворлик берилмайди. Барча ишлар қонунларимиз ва мажбуриятларимизга мос равишда амалга оширилиши керак. Россия томони билан музокаралар ўтказамиз ва ушбу муаммони мамлакатимиз манфаатлари йўлида ҳал этамиз», — дейди давлат раҳбари.

Қозоғистон президенти «ушбу қийин даврда, энг аввало, бирдамлик ва фаровонлик керак»лигини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Шундан сўнг мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарликка кимлар жалб қилиниши ҳақида маълумот бериб, уларнинг сони 300 мингга етишини билдирди. Шу куни кечаси Россия бўйлаб сафарбарликка қарши ўтказилган акцияларда 1,4 мингдан ортиқ одам ушланган. Германия сафарбарликдан қочган россияликларга бошпана беришга тайёрлиги маълум қилган.

23 сентябрь куни Мудофаа вазирлиги IT соҳаси, алоқа операторлари, ОАВ ва банкларнинг ходимлари сафарбарликка жалб этилмаслигини маълум қилган. Алоқа ва рақамли ривожланиш вазирлиги эса ўз навбатида гап чақирувни кечиктириш ҳақида кетаётганини билдирган. Москвадаги бир нечта полиция идорасида сафарбарликка қарши норозилик намойишларида қўлга олинган фуқароларга «военкоматга» бориш бўйича чақирув қоғозлари берилмоқда.

Россия Президенти администрациясидаги манбага кўра қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин мамлакатни 261 минг эркак тарк этган.

Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Янгиликлар12:49 | 28.1.23
Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар12:27 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди