Россияда Қрим федерал округи ташкил этилиши мумкин — ОАВ

Россияда янги — Қрим федерал округи ташкил этилиши мумкин. Унинг таркибидан Қрим яримороли, референдумлар натижасида қўшиб олинган ДХР, ЛХР, шунингдек, Запороже ва Херсон вилоятлари ўрин олиши мумкин. Бу ҳақда Федерация кенгашидаги манбасига таяниб, «Ведомости» хабар берди.

Фото: «Деловой Петербург»

Нашрнинг қайд этишича, янги округга «Роскосмос»нинг собиқ бош директори Дмитрий Рогозин раҳбарлик қилиши мумкин. Рогозин бўйича қарор яқин вақтларда қабул қилинади ва у катта эҳтимол билан ижобий бўлиши кутилмоқда. Янги федерал округ янги ҳудудларни қўшиб олиш бўйича референдумлар сабаб юзага келган «муараккаб вазият» сабаб ташкил этилмоқда. Таъкидланишича, уларни бошқариш учун «оғир вазнли сиёсатчи» керак.

Эслатиб ўтамиз, Донбасс республикалари, шунингдек, Россия назорати остида бўлган Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудлари 19 сентябрь куни Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш ниятида эканини маълум қилганди. 21 сентябрь куни Владимир Путин Россия ушбу ҳудудлар аҳолиси маъқуллаган қарорни» қўллаб-қувватлашини эълон қилган. «Катта еттилик» давлатлари Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралаган.

Аввалроқ Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмаслигини маълум қилган.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди