Самарқандда ўтказилган енгил атлетика бўйича Марказий Осиё чемпионатида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши натижасида бугун Ўзбекистонда енгил атлетика спорт турига алоҳида эътибор берилмоқда. Спортчилар учун барча шароитлар яратилиб, улар халқаро мусобақаларда совринли ўринларни эгалламоқда.

Самарқанд шаҳридаги «Афросиёб» спорт аренасида 2022 йилнинг 24-25 сентябрь кунлари енгил атлетика бўйича IV Марказий Осиё чемпионатининг ўтказилиши ҳам фикримиз исботидир. Таъкидлаш керакки, Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2004 йилда «Универсиада—2004» Республика талабалар спорт ўйинларини ўтказиш учун қурилган арена Бутунжаҳон енгил атлетика ассоциацияси талабларига биноан халқаро турнирлар ўтказиш учун тўлиқ реконструкция қилинди.

Самарқанд шаҳри ўз тарихида биринчи маротаба Енгил атлетика бўйича Марказий Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун 300 дан ортиқ спортчилар ташриф буюрди ва бу чемпионат енгил атлетика мавсумининг якунида ҳар бир спортчига ўзининг шахсий рейтингини ва иштирок натижаларини сарҳисоб қилишга имконият берди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Марказий Осиё енгил атлетика ассоциацияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу турнирнинг тантанали очилиш маросимида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси — Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси раҳбари Меҳриддин Абдуллаев мусобақа иштирокчилари ва меҳмонларига табрик йўллаб, барча қатнашчиларга омад тилади.

Халқаро мусобақа доирасида енгил атлетиканинг 41 та йўналиши бўйича 56 та медал жамланмаси ўйналади. Спортчилар асосий югуриш йўналишлари бўйича ҳам, техник йўналишларда ҳам баландликка сакраш, лангар чўп билан сакраш, узунликка сакраш, уч хатлаб сакраш, диск улоқтириш, босқон улоқтириш, ядро ирғитиш, найза улоқтириш бўйича беллашди.

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари деярли барча йўналишларда иштирок этди. 2022 йилнинг август ойида Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиб ва совриндорлари бўлган Шарифа Давронова, Анвар Анваров, Суҳроб Ходжаев, Фарида Солиева, Наргиза Қўчқорова ва Роксана Худоярова ҳам ўз имкониятларини синаб кўрди.

Аёллар ўртасидаги босқон улоқтириш баҳсларида Зарина Носиржонова, эркаклар ўртасидаги баландликка сакрашда Амир Нагаев, таяниб сакрашда Ҳайитали Пўлатов биринчи ўринни эгаллади.

Аёллар ўртасида 800 метрга югуриш беллашувида малайзиялик Савиндер Каур, эркак ўртасидаги эса қирғизистонлик Мусулмон Жоломанов, эркак ўтрасида 200 метр масофага югуришда тожикистонлик Фаворис Музрапов, аёллар ўртасида эса Лайло Аллаберганова ғолибликни қўлга киритди.

Турнирда барча йўналишларидаги баҳслар кескин курашларга бой бўлди. Марказий Осиё очиқ чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумий ҳисобда 25 та олтин, 27 та кумуш ва 27 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Умумжамоа ҳисобида Туркманистон терма жамоаси 2-ўринни, Қирғизистон терма жамоаси эса 3-ўринни эгаллади. Тожикистон ва Малайзия терма жамоалари аъзолари 3 тадан олтин медал, Қозоғистон ва таиланд терма жамоалари аъзолари эса 2 тадан олтин медални қўлга киритди.

Ушбу турнирда U18 баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, андижонлик 17 ёшли Дилшода Усмонова U18 ва U20 ёш тоифаларидаги Ўзбекистон рекордини янгилади. 3000 (уч минг) метр масофага 10:40,46 дақиқада маррага етиб келган спортчи 0,06 сонияга аввалги яъни, 2022 йил 28 май куни Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон кубогидаги рекордини янгилади.

Муросасиз беллашувларга бой бўлган ва уч кун мобайнида қизғин тарзда бўлиб ўтган Марказий Осиё очиқ чемпионати якунланди.

Турнирнинг ёпилиш маросимида Марказий Осиё енгил атлетика федерацияси раҳбари Дилшод Назаров замонавий спорт анжомлари, барча талабларга жавоб берадиган югуриш йўлакчаларига эга бўлган «Афросиёб» аренасида Осиё чемпионати ва халқаро мусобоқалар ўтказиш имконига эга бўлганини алоҳида таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 13-16 октябрь кунлари Кувайтда енгил атлетика бўйича U18 Осиё чемпионати бўлиб ўтади ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари тзлиқ таркиб билан иштирок этишади.

Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Янгиликлар21:12 | 5.2.23
Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар20:43 | 5.2.23
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Янгиликлар20:18 | 5.2.23
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Янгиликлар19:48 | 5.2.23
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Янгиликлар19:17 | 5.2.23
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди
Янгиликлар18:44 | 5.2.23
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023